Infocom.uz

АКТ соҳасини ривожлантириш бўйича илғор хорижий тажриба таҳлили

Ҳар қандай мамлакат тараққиётга эришишида АКТ сохасини ривожлантириш ва АКТга оид технологияларни жамиятнинг барча жабҳаларига тадбиқ қилиш ҳозирги куннинг энг асосий вазифаларидан бирига айланиб улгурди. Иқтисодиёт соҳаларига замонавий АКТни тадбиқ этишнинг ижобий самараси кундан кунга ортиб бормоқда. Бизга яхши маълумки, соҳаларда ишлаб чиқаришни ва самарадорликни ошириш хам АКТ билан чамбарчас боғлиқ. Шу ўринда АКТ ни ривожлантириш бўйича жахон етакчи мамлакатлари билан рақобатлашиш учун энг аввало уларнинг босиб ўтган йўли ва танлаган стратегик методологияларини  чуқур тахлил қилиш мақсадга мувофиқдир.

Европа Иттифоқига аъзо бўлган ва АКТ дан фойдаланиш даражаси юқори бўлган Дания, Финландия ва Голландия каби мамлакатлар мисолида АКТ сохасини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказилиб,  қуйидаги хулосалар олинди. Ушбу мамлакатларда асосан 4 та кўрсаткич бўйича жамият ҳаётида АКТ ни ривожланиш даражаси белгиланади. Улар қуйидагилар: Инсон капитали, Интернетга уланиш, Рақамли технологияларнинг интеграцияси хамда Рақамли давлат хизматлари. Ўз навбатида, бу 4 та асосий кўрсаткичлар ўз ичига бир қанча вазифаларни жамлаб олган.

Инсон капиталининг кўрсаткичларига:

1а Интернет фойдаланувчиларининг кўникмалари

1а1 Камида асосий рақамли кўникмалар

1а2 Юқори асосий кўникмалар

1а3 Камида асосий дастурий таъминот кўникмалари

1б Юқори кўникмалар ва ривожланиш

1б1 АКТ мутахаcсислар

1б2 Аёл АКТ мутахассислар

1б3 АКТ трейнингларни таъминловчи корхоналар

1б4 АКТ битирувчилар

Интернетга уланиш:

2а Белгиланган кенг полосали ўтказгичларни кириши

2а1 Умумий белгиланган кенг полосали уланиш

2а2 Камида 100 Мбит тезликда кенг полосали ўтказиш

2а3 Камида 1 Гбит уланиш

2б Кенг полосали қамраб олиш

2б1 Тез кенг полосали (NGA) қамраб олиш

2б2 Белгиланган жуда юқори сиғимли тармоқни қамраб олиш

2с Мобил кенг полосали қамраб олиш

2с1 4G билан қамраб олиш

2с2 5G га таёргарлик

2с3 5G билан қамраб олиш

2с4 Мобил кенг полосали қабул қилиш

2д Кенг полосали нархлар

2д1 Кенг полосали нарх индекси

Рақамли технологиялар интеграцияси:

3а Рақамли тезлик

3а1 Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларида камида асосий рақамли интенсивликни тадбиқ қилиш

3б Бизнес учун рақамли технологиялр

3б1 Электрон маълумотларни улашиш

3б2 Ижтимоий тармоқлар

3б3 Катта маълумотлар

3б4 Булутли сақлаш

3б5 Сунъий интеллект

3б6 АКТ экологик барқарорлик учун

3б7 Электрон инвойслар

3с Электрон тижорат

3с1 Кичик ва ўрта тадбиркорликда онлайн сотувлар

3с2 Электрон тижорат айланмаси

3с3 Трансчегаравий онлайн савдолар

Рақамли давлат хизматлари:

4а Электрон ҳукумат

4а1 Электрон ҳукумат фойдаланувчилари

4а2 Олдиндан тўлдирилган шакллар

4а3 Фуқаролар учун рақамли давлат хизматлари

4а4 Бизнес учун рақамли давлат хизматлари

4а5 Очиқ маълумотлар

Юқорида санаб ўтилган АКТ соҳаси кўрсаткичлари Европа Иттифоқидаги ахборот технологияларида етакчи ўринларда турган мамлакатларнинг асосий стратегик кўрсаткичлари ҳисобланади.

Юқори қўшилган қийматга эга бўлган АКТ маҳсулотларини таҳлилини биргина Жанубий Корея мисолида келтириб ўтса бўлади. Қиска муддат ичида Жанубий Кореянинг
3-давлатлар қаторидан ривожланган давлатлар қаторига чиқишига АКТ маҳсулотлар ва хизматлар бунга яққол мисол бўлади. Мобил қурилмадан тортиб ярим ўтказгичлар бўйича жахонда ўз ўрнига эга бўлган бу мамлакат ўзининг АКТ салоҳиятини кенг қўллаб юқори қўшилган қийматга эга АКТ хизматларини ички ва ташқи бозорга етказиб бериб келмоқда. Шу ўринда бундай юқори қўшилган қийматга эга АКТ хизматларининг асосий омилларидан бири бу R&D тадқиқот ва ишланмалар бўлимининг мустаҳкам йўлга қўйилганлигидир. Бу кўрсаткич бўйича Жанубий Корея топ 5 таликда туради.

Жанубий Кореянинг ривожланиш тарихига назар солсак, бир қанча муваффақиятли қўлланилган стратегия ва методикаларни кўрамиз. 60 йил олдин, Жанубий Корея ривожланаётган хусусий сектор рейтингида охирги ўринларда эди. Аксарият одамлар қашшоқликда яшаб, унинг жон бошига тўғри келадиган ЯИМ Гаити, Эфиопия ёки Яманникидан паст бўлиб, дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлар қаторида эди. Гарвард университети фахрий профессори Эзра Вогел тушунтиришича “Электр энергияси кам ёки умуман йўқ эди ва мамлакатнинг деярли ягона саноати тўқимачилик эди”.

Қандай қилиб мамлакат қашшоқликдан қутулиб, бир асрдан камроқ вақт ичида глобал инновациялар етакчисига айланди?

Ҳукумат махаллий саноатнинг ривожланиши учун шароит яратди. Инновациялар индекси мамлакатни тадқиқот ва ишланмалар (R&D) интенсивлиги, ишлаб чиқариш қўшилган қиймат, махсулдорлик, юқори технология зичлиги, тадқиқотчилар концентрацияси ва патент фаолияти асосида бахолайди. Маълум бўлишича, Жанубий Корея илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқаришга катта сармоя киритганлиги билан ажралиб туради, бу иккаласи хам мамлакат маданияти ва жараёнларига сингиб кетган. Сеул Милилй Университетининг бизнес бошқаруви профессори Li Kyung Muk нинг айтишича, Жанубий Кореяда “Келажак учун илмий-тадқиқот ва (R&D) изланиш ва тадбиқ қилиш” ишлари жуда муҳим деган умумий келишув мавжуд.

Корея ҳукумати томонидан таклиф қилинган биринчи йирик сармоя 1961 йилда бошланган Пак Чон Хи президентлиги даврига тўғри келади. Фаровон мамлакат қуриш ниятида президент Пак илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган беш йиллик иқтисодий режани амалга оширади. Натижада 1966 йилда Корея Фан ва Технология Институти, бир йилдан кейин эса Фан ва Технология вазирлиги ташкил этилади. Шуниси эътиборга лойиқки, Корея ҳукумати маҳаллий илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириб, мамлакатнинг қашшоқликдан қутулиб, инновацион мамлакатга айланишига олиб келган.

Бундай ҳолда, бозорни яратувчи инновациялар – мураккаб ва қиммат маҳсулот ва хизматларни соддалаштириш ва нархини арзон қилиш, истеъмолчиларнинг янги популяциялари улардан фойдаланишлари мумкин бўлган инновацияларни кучайтириш учун илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Иқтисодиёти ўсаётган мамлакатларда кўпчиликни ташкил этувчи истеъмолчиларни қондириш учун инноваторлар янги бозорларни яратиши керак. Бу инфратузилмага янги инвестициялар, маҳсулот хизматларини ишлаб чиқариш, сотиш ва тарқатиш учун янги бандлик имкониятлари ва хукумат учун янги, барқарор солиқ тушумлари манбасини англатади.

Бугунги кунда Жанубий Корея 60 йил аввал бўлганига ўхшамай, дунёдаги энг яхши 10 иқтисодий давлатдан бири хисобланади. Жанубий Корея учун унинг ривожланиш сири бу, ҳукумат, корпорациялар ва тадқиқот институтлари ўртасидаги яқин хамкорлик бўлиб, бозорни яратувчи инновациялар маданиятини ривожлантирди.

Жанубий Корея тажрибасидан келиб чиқиб, юқори қўшилган қийматга эга АКТ хизматларини яратишда (R&D) илмий-тадқиқот ва амалий ривожлантириш лабораторияларини ташкил қилиб, уларда давр талабига мос келадиган АКТ соҳасида маҳсулот ва хизматларни ривожлантиришни йўлга қўйиш керак. Ҳамда олий таълим муассасалари, халқ таълим муассасаларида махсус АКТ га оид хизматларни ривожлантириш ва тадбиқ қилиш лабораторияларда янги хизматларни ишлаб чиқиш жараёни назарда тутилади. R&D (илмий-тадқиқот ва ривожланиш) лабораториялари қуйидаги хусусиятларга жавоб бериши керак бўлади:

  • R&D (илмий-тадқиқот ва ривожланиш) лабораторияларини марказлаштириш ҳамда глобал даражага олиб чиқиш;
  • Мижозларга йўналтирилганлик (фойдаланувчи);
  • R&D марказларини даромад манбаи даражасига олиб чиқиш.

Читайте также:

RAQAMLI IQTISODIYOT

Elektron tijorat: Xitoy tajribasi

Nima uchun Xitoyning elektron tijorat bozori shu qadar tez o’sdi? Xitoyda elektron tijorat muvaffaqiyati har doim ham ko’rinmas edi. 2010 yilgacha elektron tijorat faoliyati dunyoning

Без рубрики

ШҲТ ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида фан ва технологияни ривожлантириш ва АКТ бўйича ҳамкорлик.

Ўзбекистон учун Шанхай ҳамкорлик ташкилоти маконида самарали ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Унинг доирасида қатор ташаббуслар амалга оширилмоқда, фан-техника соҳасида ҳам ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. 2022