Infocom.uz

Арзонроқ «Билайн» тўлов карталари

«Абонентларимиз арзонроқ қийматдаги тўлов карталарини жорий қилишни сўраб, бир неча марта бизга мурожаат қилишган. Энди 5, 10, 20 ва 50 АҚШ доллари қийматидаги карталар билан бирга, биз нархи 3 АҚШ доллари бўлган тўлов карталарини ҳам таклиф қиламиз, бу абонентга мобил алоқа хизмати учун пул тўлашда катта қулайлик туғдиради», – деди «Unitel» МЧЖ Тижорат Ишлари Директори Евгений Скрипник.

Ҳозирча 3 долларлик тўлов карталари фақат Тошкент ҳудудида савдога чиқарилди, яқин кунларда уларни бутун республикада сотиб олиш мумкин бўлади.

Тўлов карталари – бу куннинг исталган пайтида ҳисобни тўлдиришнинг содда, тез ва қулай усули. Карта ёрдамида яқин кишингизнинг ҳисобини ҳам тўлдиришингиз мумкин, бунинг учун унинг рақамини билишингиз кифоя.

Тўлов карталарини дилерлик бўлимларида, шунингдек, Компаниянинг савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида сотиб олиш мумкин. Тўлов карталарининг амал қилиш муддати чегараланмаган. Карта фақат Билайн абоненталир учундир ва электрон ҳисобни Ўзбекистон ҳудудидагина тўлдириш мумкин.

Қиймати 3, 5, 10, 20 ва 50 АҚШ доллари бўлган «Билайн» тўлов карталари ҚҚС билан кўрсатилган.

***

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи таркибига Россия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон, Ўзбекистон, Грузия ва Арманистондаги уяли алоқа соҳасида хизмат кўрсатувчи операторлар киради. «Вымпелком» компаниялари гуруҳининг уяли алоқа хизматини кўрсатиш бўйича GSM ва 3G андозасидаги рухсатномалари 250 миллионга яқин аҳоли яшайдиган ҳудудни қамраб олади. Бунга Россия, Қозоғистон, Украина, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия ва Арманистоннинг барча ҳудуди киради. «Вымпелком» ОҲЖ Россиянинг Нью-Йорк фонд биржасига киритилган биринчи компаниясидир. Компания акциялари ушбу биржада VIP рамзи остида квоталанади.

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи ўз операцияларини номи остида амалга оширадиган «Билайн» савдо маркаси Interbrand Zintzmeyer&Lux AG ҳамда Business Week-Россия журнали ҳамкорликда тузган Россиянинг энг кучли ва энг қимматбаҳо брендлари рўйхатининг бошида турди. Interbrand Group Американинг Business Week журнали билан беш йилдан буён энг юқори даражада квоталанадиган дунё маркалари рейтингини тузиб келмоқда. Тадқиқот услуби барча илғор аудиторлик компаниялари томонидан тасдиқланган. «Билайн» 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқроқ суммага баҳоланган.

Қўшимча маълумот учун мурожаат:
Фарҳод Алимов
Тел. 373-04-05, email: [email]falimov@beeline.uz[/email]

Shuningdek o'qing

RAQAMLI TRANSFORMATSIYA

Velosiped ijarasi raqamli transformatsiya shakli sifatida

Kalit so’zlar: Bekatsiz velosipedlar ulashish tizimi, atrof-muhit tozaligi, GPS texnologiyasi, e-bike, IoT, Mobike, HelloBike, mobil to’lovlar. Velosipedlar ulashish bozori velosiped turiga qarab, an’anaviy va elektron

Jurnalga maqolalarni taqdim etish shartlari

1. Ilmiy maqolalar mavzusi “Raqamli iqtisodiyot” ilmiy-elektron jurnalining “Ruknlar” nomli menyu qismida keltirilgan yo‘nalishlarning birortasiga mos kelishi shart. 2. Maqola elektron va qog‘oz shaklda topshirilib,