Infocom.uz

Концерт от Beeline

«Новосибирск Давлат Филармонияси санъат усталарининг ажойиб концерти Тошкентда биринчи марта намойиш қилинди. Компаниямиз тадбирнинг бош ҳомийси сифатида пойтахтдаги санъат ихлосмандларига завқ улашишда ўз ҳиссасини қўшганидан хурсандмиз, – деди Unitel МЧЖ Бош Директори Евгений Рубан. – Концертлар Россия кунига бағишланади ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида, жумладан, Самарқанд, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларида ҳам намойиш этилади».

Филармонияни тақдим этаётган жамоалар нафақат Новосибирскда, балки бутун Россияда таниқли бўлиб, Сибир ҳудудидаги асосий маданий бойлик саналади. Филармонияда симфоник, камер, мумтоз ва орган мусиқаларни тинглаш мумкин.

Филармония концертлари кенг томошабинларга мўлжалланган ва Россия Куни шарофати билан Ўзбекистон аҳли учун ўзига хос совға бўлади.

* * *

Новосибирск Давлат Филармонияси 1937 йил 1 январда ташкил топган. Ҳозир унинг таркибида 12 та ижодий жамоа фаолият юритади.

* * *

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи таркибига Россия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон ва Ўзбекистондаги, шунингдек, яқинда сотиб олинган Грузия ва Арманистондаги уяли алоқа соҳасида хизмат кўрсатувчи операторлар киради. «Вымпелком» компаниялари гуруҳининг уяли алоқа хизматини кўрсатиш бўйича рухсатномалари 240 миллионга яқин аҳоли яшайдиган ҳудудни қамраб олади. Бунга Россиянинг 78 вилояти (Россия аҳолисининг 94%ини ташкил этадиган 136.5 миллион киши), шунингдек, Қозоғистон, Украина, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия ва Арманистоннинг барча ҳудуди киради. «Вымпелком» ОҲЖ Россиянинг Нью-Йорк фонд биржасига киритилган биринчи компаниясидир. Компания акциялари ушбу биржада VIP рамзи остида квоталанади.

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи ўз операцияларини номи остида амалга оширадиган «Билайн» савдо маркаси Interbrand Zintzmeyer&Lux AG ҳамда Business Week-Россия журнали ҳамкорликда тузган Россиянинг энг кучли ва энг қимматбаҳо брендлари рўйхатининг бошида турди. Interbrand Group Американинг Business Week журнали билан беш йилдан буён энг юқори даражада квоталанадиган дунё маркалари рейтингини тузиб келмоқда. Тадқиқот услуби барча илғор аудиторлик компаниялари томонидан тасдиқланган. «Билайн» 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқроқ суммага баҳоланган.

Қўшимча маълумот учун мурожаат:
Фарҳод Алимов
Тел. 373-04-05, email: [email]falimov@beeline.uz[/email]

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top