Infocom.uz

Фарғонада «кўчма офис»

«Ушбу лойиҳадан мақсад Фарғона шаҳридаги мижозларимиз учун тўлов карталарини сотиб олишда қулай имконият яратишдан иборат, – деди «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Евгений Скрипник. – Ҳозирча лойиҳа Фарғона водийсининг битта шаҳрида йўлга қўйилди, келгусида такси орқали тўлов карталарини сотиш тармоғини бутун Ўзбекистон бўйича кенгайтириш имкониятини изламоқдамиз.»

Такси мижозлари «Билайн» тўлов карталарини машинанинг ўзида сотиб олишлари мумкин. Бундан ташқари, компания абонентлари 224 6262 рақамига қўнғироқ қилиб, карталарни уйга келтириб беришга буюртма қилишса ҳам бўлади. Шунингдек, исталган йўловчида «Билайн» тўлов карталарини сотиб олиш учун имконият мавжуд – бунинг учун таксини тўхтатилса бас.

«555» таксининг Фарғона шаҳри бўйлаб ҳаракатланадиган 15 та автомобили мавжуд.

***

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи таркибига Россия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон, Ўзбекистон, Грузия ва Арманистондаги уяли алоқа соҳасида хизмат кўрсатувчи операторлар киради. «Вымпелком» компаниялари гуруҳининг уяли алоқа хизматини кўрсатиш бўйича GSM ва 3G андозасидаги рухсатномалари 250 миллионга яқин аҳоли яшайдиган ҳудудни қамраб олади. Бунга Россия, Қозоғистон, Украина, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия ва Арманистоннинг барча ҳудуди киради. «Вымпелком» ОҲЖ Россиянинг Нью-Йорк фонд биржасига киритилган биринчи компаниясидир. Компания акциялари ушбу биржада VIP рамзи остида квоталанади.

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи ўз операцияларини номи остида амалга оширадиган «Билайн» савдо маркаси Interbrand Zintzmeyer&Lux AG ҳамда Business Week-Россия журнали ҳамкорликда тузган Россиянинг энг кучли ва энг қимматбаҳо брендлари рўйхатининг бошида турди. Interbrand Group Американинг Business Week журнали билан беш йилдан буён энг юқори даражада квоталанадиган дунё маркалари рейтингини тузиб келмоқда. Тадқиқот услуби барча илғор аудиторлик компаниялари томонидан тасдиқланган. «Билайн» 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқроқ суммага баҳоланган.

Қўшимча маълумот учун мурожаат:
Фарҳод Алимов
Тел. 373-04-05, email: [email]falimov@beeline.uz[/email]

Shuningdek o'qing

RAQAMLI TRANSFORMATSIYA

Velosiped ijarasi raqamli transformatsiya shakli sifatida

Kalit so’zlar: Bekatsiz velosipedlar ulashish tizimi, atrof-muhit tozaligi, GPS texnologiyasi, e-bike, IoT, Mobike, HelloBike, mobil to’lovlar. Velosipedlar ulashish bozori velosiped turiga qarab, an’anaviy va elektron

Jurnalga maqolalarni taqdim etish shartlari

1. Ilmiy maqolalar mavzusi “Raqamli iqtisodiyot” ilmiy-elektron jurnalining “Ruknlar” nomli menyu qismida keltirilgan yo‘nalishlarning birortasiga mos kelishi shart. 2. Maqola elektron va qog‘oz shaklda topshirilib,