Infocom.uz

Шаҳар янада яқинлашмоқда

«Шаҳар» тарифининг ўзига хос томони шундаки, унда бутун республика бўйлаб исталган шаҳар телефон рақамига қилинган қўнғироқ бир дақиқасига 3 центдан иборат. Шу боис, ушбу тариф кўпинча стационар рақамларга қўнғироқ қиладиган абонентлар учун мўлжалланган. Янги тариф режаси Фарғона водийсидан (Андижон, Наманган, Қўқон, Фарғона) ташқари барча ҳудуддаги абонентлар учун тааллуқлидир.

«Биз ўз абонентларимиз учун киритаётган таклифларимизни содда ва тушунарли бўлишига уриняпмиз, – дейди «Unitel» МЧЖ Тижорат Ишлари Директори Евгений Скрипник, – яқинда жорий этилган «Ўзимизникилар» тарифи асосан мобил тармоқларига қўнғироқ қиладиган абонентларга мўлжалланган бўлса, бу галги янги таклифимиз – «Шаҳар» тариф режаси кўпроқ шаҳар телефон рақамларига қўнғироқ қилувчиларга мос келади».

«Шаҳар» тариф режасида бутун республика бўйича мобил ва шаҳар телефонлари учун қўнғироқлар ягона нарх – 3 цент миқдорида тарифланади, бунда тармоқ ичидаги кириш қўнғироқлари – бепул. Янги тариф режасининг абонент тўлови кунига 6 цент. Ушбу тарифда барча қўнғироқлар тўлиқ дақиқагача яхлитланади.

«Шаҳар» тариф режасига 504 матни билан 0674 рақамига қисқа хабар (SMS) юбориш ёки *110*504# ва чақирув тугмачасини босган ҳолда сўров жўнатиш (USSD) ва ё 0611 рақамига қўнғироқ қилиш орқали ўтса бўлади.

Ўзбекистондаги «Билайн»нинг бошқа тариф режаларидаги каби янги «Шаҳар» хизмат кўрсатиш режасида ҳам абонентлар ўз ҳисобларидаги маблағни ноль балансигача ишлатишлари ва бунда тармоқ ичидаги қўнғироқлар ҳамда қисқа хабарларни қабул қилишлари мумкин. Ушбу тариф режасига келгуси сўзлашувлар учун 5 доллар тўлаган ҳолда яқин атрофдаги «Билайн» офисида уланса бўлади.

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи таркибига Россия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон ва Ўзбекистондаги, шунингдек, яқинда сотиб олинган Грузия ва Арманистондаги уяли алоқа соҳасида хизмат кўрсатувчи операторлар киради. «Вымпелком» компаниялари гуруҳининг уяли алоқа хизматини кўрсатиш бўйича рухсатномалари 240 миллионга яқин аҳоли яшайдиган ҳудудни қамраб олади. Бунга Россиянинг 78 вилояти (Россия аҳолисининг 94%ини ташкил этадиган 136.5 миллион киши), шунингдек, Қозоғистон, Украина, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия ва Арманистоннинг барча ҳудуди киради. «Вымпелком» ОҲЖ Россиянинг Нью-Йорк фонд биржасига киритилган биринчи компаниясидир. Компания акциялари ушбу биржада VIP рамзи остида квоталанади.

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи ўз операцияларини номи остида амалга оширадиган «Билайн» савдо маркаси Interbrand Zintzmeyer&Lux AG ҳамда Business Week-Россия журнали ҳамкорликда тузган Россиянинг энг кучли ва энг қимматбаҳо брендлари рўйхатининг бошида турди. Interbrand Group Американинг Business Week журнали билан беш йилдан буён энг юқори даражада квоталанадиган дунё маркалари рейтингини тузиб келмоқда. Тадқиқот услуби барча илғор аудиторлик компаниялари томонидан тасдиқланган. «Билайн» 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқроқ суммага баҳоланган.

Қўшимча маълумот учун мурожаат:
Фарҳод Алимов
Тел. 373-04-05, email: [email]falimov@beeline.uz[/email]

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top