«Менинг мусиқам» хизмати абонентга унга қўнғироқ қилаётган бошқа абонентлар учун чалинадиган одатий чақирув сигнали ўрнига турли-туман мусиқа ёки товушлар ўрнатиш имкониятини беради.
«Биз абонентларимиз мобил алоқанинг нафақат андозадаги хизматларидан фойдаланишларига ҳаракат қиламиз, балки улар биз кўрсатаётган хизматлардан завқ-шавққа тўлишларига ҳам интиламиз, – деди «Unitel» МЧЖ Тижорат Ишлари Директори Евгений Скрипник, – умид қиламанки, «Менинг мусиқам» хизматининг имкониятларини тадбиқ этиш абонентларимиздан кимнидир ҳайрон қолдиради, кимнидир хурсанд қилади, кимгадир яхши кайфият бағишлайди».
«Билайн» бу хизматни Ўзбекистонда биринчи бўлиб ишга туширмоқда. Абонентларга кўплаб мусиқалар таклиф этилади, уларни эшитиш ва [url=http://sm.beeline.uz]http://sm.beeline.uz[/url] сайти орқали ёки бепул 0644 рақамига қўнғироқ қилиб сотиб олиш мумкин.
Хизматни қуйидаги усуллар билан ёқиш мумкин:
– 0611 овозли тизимининг «абонентларга электрон хизмат кўрсатиш» бўлими орқали;
– *110*311#чақирув тугмасини териш;
– 0674 рақамига 90311 матнини терган ҳолда СМС юбориш.
Хизмат ёқилгач, уни созлашга ўтиш мумкин. Созлашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
– 0644 бепул рақамига қўнғироқ қилиш;
– [url=http://sm.beeline.uz]http://sm.beeline.uz[/url] веб сайти орқали;
– 0644 рақамига СМС кодларни юбориш.
Интерфейслар ёрдамида шахсий созламаларни ўзгартириш (мусиқалар ёзиб олиш, уларни ўчириш, мусиқа чалиниш вақтини белгилаш, қўнғироқ қилувчи абонентларни гуруҳларга ажратиш ва ҳар бир гуруҳ учун алоҳида мусиқа ўрнатиш) мумкин. Шунингдек, танланган мусиқани эшитиш ва сотиб олиш, мусиқа ўйналиши бўйича сценарий тузиш (маълум мусиқани маълум бир кишига ва маълум бир вақт учун созлаш) имконияти мавжуд. Бир вақтнинг ўзида мусиқаларнинг ихтиёрий чалинишини ҳам ўрнатса бўлади.
Бундан ташқари қуйидаги усуллар ёрдамида мусиқани бошқа фойдаланувчига совға қилиш мумкин:
– бепул 0644 рақамига қўнғироқ қилиш;
– [url=http://sm.beeline.uz]http://sm.beeline.uz[/url] веб сайти орқали.
Хизматни ишга тушириш ва фойдаланиш 01.09.2007гача бепул. Бундан ташқари, дастлабки сифатида битта бепул мусиқа ҳам тақдим этилади. Бошқа мусиқа ёки товушларнинг нархи ($0 дан $4.80 гача) сотиб олиш жараёнида 0644 рақами орқали олдиндан маълум қилинади ёки реклама материалларида, WEB ёки WAP сайтларида берилади. 01.09.2007дан кейинги нархлар тўғрисида қўшимча ахборот тарқатилади.
«Менинг мусиқам» хизматидан ҳозирча фақат Тошкент ҳудудидаги (Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари) ҳисоб-китобларнинг олдиндан тўлов тизими амал қиладиган абонентлар фойдаланишлари мумкин.
* * *
«Вымпелком» компаниялари гуруҳи таркибига Россия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон ва Ўзбекистондаги, шунингдек, яқинда сотиб олинган Грузия ва Арманистондаги уяли алоқа соҳасида хизмат кўрсатувчи операторлар киради. «Вымпелком» компаниялари гуруҳининг уяли алоқа хизматини кўрсатиш бўйича рухсатномалари 240 миллионга яқин аҳоли яшайдиган ҳудудни қамраб олади. Бунга Россиянинг 78 вилояти (Россия аҳолисининг 94%ини ташкил этадиган 136.5 миллион киши), шунингдек, Қозоғистон, Украина, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия ва Арманистоннинг барча ҳудуди киради. «Вымпелком» ОҲЖ Россиянинг Нью-Йорк фонд биржасига киритилган биринчи компаниясидир. Компания акциялари ушбу биржада VIP рамзи остида квоталанади.
«Вымпелком» компаниялари гуруҳи ўз операцияларини номи остида амалга оширадиган «Билайн» савдо маркаси Interbrand Zintzmeyer&Lux AG ҳамда Business Week-Россия журнали ҳамкорликда тузган Россиянинг энг кучли ва энг қимматбаҳо брендлари рўйхатининг бошида турди. Interbrand Group Американинг Business Week журнали билан беш йилдан буён энг юқори даражада квоталанадиган дунё маркалари рейтингини тузиб келмоқда. Тадқиқот услуби барча илғор аудиторлик компаниялари томонидан тасдиқланган. «Билайн» 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқроқ суммага баҳоланган.
Қўшимча маълумот учун мурожаат:
Фарҳод Алимов
Тел. 373-04-05, email: [email]falimov@beeline.uz[/email]