Infocom.uz

“Beeline” Navoiyda savdo va hizmat ko’rsatish byicha xususiy ofisini ochdi

«Биз анчадан буён «Unitel» маркаси остида тўлов карталарини чиқармаяпмиз, бироқ савдо шахобчаларида ҳали бундай карталар сақланиб қолган ва улар баъзан абонентларга сотилиши мумкин. Абоненетларимиз учун ўз ҳисобларини тўлдиришни осонлаштириш мақсадида, шунингдек, дилерларимизнинг истакларини инобатга олиб, биз бундай карталарнинг амал қилиш муддатидан воз кечмоқдамиз. Бундан кейин барча тўлов карталари уларда кўрсатилган муддатга қарамасдан амал қилишда давом этади», – деди Тижорат Ишлари Директори Евгений Скрипник.

«Юнител» экспресс тўлов карталари мавжуд бўлган Билайн абонентлари уларни исталган пайтда ишга туширишлари ҳамда ҳаммаси тўғри ишлаётганига ишонч қосил қилишлари мумкин.

* * *

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи таркибига Россия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон ва Ўзбекистондаги, шунингдек, яқинда сотиб олинган Грузия ва Арманистондаги уяли алоқа соҳасида хизмат кўрсатувчи операторлар киради. «Вымпелком» компаниялари гуруҳининг уяли алоқа хизматини кўрсатиш бўйича рухсатномалари 240 миллионга яқин аҳоли яшайдиган ҳудудни қамраб олади. Бунга Россиянинг 78 вилояти (Россия аҳолисининг 94%ини ташкил этадиган 136.5 миллион киши), шунингдек, Қозоғистон, Украина, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия ва Арманистоннинг барча ҳудуди киради. «Вымпелком» ОҲЖ Россиянинг Нью-Йорк фонд биржасига киритилган биринчи компаниясидир. Компания акциялари ушбу биржада VIP рамзи остида квоталанади.

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи ўз операцияларини номи остида амалга оширадиган «Билайн» савдо маркаси Interbrand Zintzmeyer&Lux AG ҳамда Business Week-Россия журнали ҳамкорликда тузган Россиянинг энг кучли ва энг қимматбаҳо брендлари рўйхатининг бошида турди. Interbrand Group Американинг Business Week журнали билан беш йилдан буён энг юқори даражада квоталанадиган дунё маркалари рейтингини тузиб келмоқда. Тадқиқот услуби барча илғор аудиторлик компаниялари томонидан тасдиқланган. «Билайн» 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқроқ суммага баҳоланган.

Қўшимча маълумот учун мурожаат::
Абидов Аъзам, Жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис, тел: +998901880575, +998903730122, e-mail: [email]aabidov@beeline.uz[/email]

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top