Infocom.uz

«Билайн» билан Грецияда!

«Билайн» тақдим этаётган Camel-роуминг хизмати туфайли энди абонентлар ўз яқинлари билан «Cellcom» (Исроил), «Vivacell» (Арманистон), «Qtell» (Қатар) ва «Wind» (Греция) тармоқларида мулоқот қилишлари мумкин.

Шунингдек, одатдаги халқаро роуминг мавжуд мамлакатлар сони ҳам ошди. Улар қаторига «Unitel» (Монголия), «Tusmobil» (Словения), «Bite Latvija» (Латвия) ва «Bite Lietuva» операторлари қўшилди. Қолаверса, GPRS роуминг мавжуд операторлар рўйхати ҳам кенгайиб, унга «Aktel» (Бангладеш), «Mobitel» (Шри-Ланка), «Xfera Moviles» (Испания), «Mobitel» (Словения), «Spice Punjab» (Ҳиндистон), «Telefonica Movistar» (Мексика) ва «DiGi» (Малайзия) кирди.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги «Билайн» хизматидан фойдаланувчилар учун халқаро роуминг 115 мамлакатдаги 256 опреатор тармоғида мавжуд.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top