Infocom.uz

«Билайн» мактаб ўқувчиларига мобил этикетни ўргатмоқда

Мобил хушмуомалалилик бўйича биринчи дарс Наманган шаҳридаги 7-ўрта мактабда бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар «мобил этикет» тушунчаси билан танишиб, амалда унинг қоидаларини ўрганишди ҳамда қандай қилиб мобил телефондан фойдаланганда атрофдаги кишиларни безовта қилмаслик тўғрисида билиб олишди. Дарс қизиқарли савол-жавоблар, танловлар билан давом этди, унда мавзуга оид видеороликлар намойиш этилди. Дарс сўнгида ўқувчиларга мобил этикет қоидалари баён этилган материаллар тарқатилди, улар бу борадаги саволлар ёзилган сўровномани тўлдиришди. Олинган маълумотлар келгусида ушбу дастурни ривожлантиришга ёрдам беради.

«Уяли алоқа операторининг вазифалари қаторига нафақат кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, балки мобил мулоқот сифатини яхшилаш ҳам киради. Мазкур лойиҳа доирасида биз ўсиб келаётган авлодга мурожаат қилишимизнинг сабаби шуки, инсонда мулоқот қилиш маданияти ёшлик йилларидан бошлаб шакллана боради. Мобил телефондан тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялардан ташқари, биз хилма-хил қўшимча хизматларни ҳам таклиф этамиз, улар абонентларимизга атрофдаги кишиларга ҳалақит бермаган ҳолда мулоқот қилишга имкон беради»,- дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин.

«Мобил хушмуомалалик дарслари жуда зарур ва фойдалидир. Ушбу дастур асосида фақатгина таълимий вазифа эмас, балки тарбиявий масала ҳам ётади. Биз «Билайн»нинг бу борадаги ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз ва биргаликда мобил алоқадан фойдаланувчи ёшлар ичида атрофдаги кишиларга нисбатан ҳурмат кўрсатиш малакасини шакллантиришга ҳаракат қиламиз»,- деди 7-ўрта мактаб ўқитувчиси Лобар Қорахонова.

2008 йил октбярь ойида ушбу дастур республикадаги бошқа мактабларга ҳам кенг тадбиқ этилади.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top