Infocom.uz

«Билайн» мактабларни Интернетга уламоқда

Ушбу лойиҳада республиканинг симли Интернетга уланиш имкони бўлмаган ёки бу нарса мураккаб масала саналган чекка туманларидаги таълим муассасалари иштирок этмоқда.

«Билайн»нинг мобил Интернетини улаш учун Андижон вилояти Улуғнор туманидаги 19-мактаб, Жиззах вилояти Жиззах туманидаги 17-мактаб, Хоразм вилояи Хонқа туманидаги 48-ихтисослаштирилган мактаб-интернат, Навоий вилояти Нурота туманидаги 6-мактаб ҳамда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 9-мактаб танланди.

«Агар илгари ўқиш, ёзиш ва ҳисоблашни билиш таълимнинг асосий элементлари сифатида кўрилган бўлса, эндиликда компьютерда ва Интернетда ишлаш ушбу қаторни тўлдирмоқда. Шунинг учун «Янги технологиялар – болаларга» лойиҳаси шунчаки ижтимоий лойиҳа эмас, балки у ривожланиш учун қўйилган сармоядир. Биз бундай дастур малакали мутахассисларнинг янги авлодини етиштириб беришда ёрдам беришига ишонамиз»,- дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Бош Директори Игорь Пилюгин.

«Мактабимизда 1500 дан ортиқ бола таълим олади. «Билайн» тақдим этадиган Интернет орқали болалар зарур билимларни эгаллаш, ривожланиш ва мулоқот учун янги ва кенг имкониятларни қўлга киритишади», – деди Жиззах туманидаги 17-мактаб директори Қўчқор Исомов.

«Билайн»нинг «Янги технологиялар – болаларга» ижтимоий лойиҳаси Ўзбекистонда 2 йил аввал ҳаётга тадбиқ этила бошлаган. Мазкур лойиҳа доирасида 2007 йилда Тошкент ва Наманганда 3 та компьютер синфлари ташкил этилган.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top