Infocom.uz

«Билайн» тўлов қабул қиладиган терминални ишга туширди

«Биз тақдим этаётган хизматлар абонентларимиз учун янада содда ва қулай бўлишига ҳар доим ҳаракат қиламиз. Мижозларимизга тўловни амалга оширишда тегишли шарт-шароитларни яратиб бериш фаолиятимиздаги устувор йўналишлардан бири саналади», – дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари директори Андрей Солоухин.

1997 йилдан буён «Unitel» МЧЖнинг абонети саналган Ирисов Раҳматилла Лутфуллаевич терминал орқали биринчи транзакцияни муваффақиятли амалга оширди. «Билайн» хизматлари учун тўлов қабул қиладиган пунктлар шаҳарда жуда кўп, аммо бу хизмат учун асосан иш куни давомида пул тўлаш мумкин. Янги терминал бу борада жуда қулай экан, чунки ҳисобни куннинг исталган пайтида тўлдириш имкони мавжуд»,- деди у.

Ўз-ўзига хизмат кўрсатишга мўлжалланган бундай терминал оператор иштирокисиз доимий ишлаб турувчи ускуна ҳисобланади. МДҲ ва Россия давлатлари тажрибаси бундай хизмат туридан фойдаланиш келгусида катта қўл келишини кўрсатади. Абонентларга қулай ва осон бўлиши учун терминал мониторида тегишли кўрсатмалар чиқиб туради. Тўловлар реал вақт режимида ҳисобга туширилади.

Ҳозирча терминал орқали фақатгина «Билайн» уяли алоқа хизмати учун пул тўлаш мумкин. Аммо тез орада ягона «Билайн» савдо белгиси остида алоқа соҳасида хизмат кўрсатувчи «Buzton» ва «Unitel» интеграциялашган компаниялари хизматлари учун ҳам тўлов киритиш имкони юзага келади.

Тўловни реал вақт режимида амалга оширишни таъминлаш мақсадида бундай терминаллар «Билайн»нинг барча филиалларида, шунингдек, абонентларга қулай бошқа жойларда ҳам ўрнатилади.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top