«Кўп ҳолларда кундалик юмушлар билан банд бўлиб, бизнинг абонентларимиз ўз вақтида ҳисобларини тўлдиришга имкон топа олмайдилар. Энди янги «Ишончли тўлов» хизмати билан улар келгусида амалга ошириладиган тўловлар ҳисобига 3 кун муддатга кредит олишлари ва шу тариқа ҳар доим алоқада қолишлари мумкин», – дея шарқлади «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин.
«Ишончли тўлов» хизматидан фойдаланиш учун абонент рақами блок ҳолатида бўлмаслиги, ҳисобда эса «-$0,20» (минус йигирма цент)дан кам ва «$4»дан кўп, сўмли тариф режаларидан фойдаланувчи абонентларда эса «-250 сўм» (минус икки юз эллик сўм)дан кам ва «6000 сўм»дан кўп маблағ бўлмаслиги лозим.
Батафсил маълумотни [url=http://www.beeline.uz]www.beeline.uz[/url] сайтидан олиш мумкин.