Infocom.uz

«Билайн»дан хилма-хил янги йил ютуқлари

Ушбу акция 2007 йил 1 декабрдан 25 декабрга қадар бўлиб ўтади, ютуқлар эса 31 декабрь куни ўйналади. Ютуқлар орасида иккита «Toyota-Prado» автомобили, 100 та компьютер ва 10 000дан зиёд йўл-йўл шарф ва шапкалар мавжуд.

«Янги йилни ҳамиша ёрқин байрам сифатида нишонлаб келинган ва биз абонентларимиз учун уни янада ёрқинроқ қилаётганимиздан мамнунмиз», – деди «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Евгений Скрипник.

«Билайн» 1 декабрдан 25 декабргача бўлган муддатда олдиндан тўлов тизими амал қиладиган мавжуд исталган тариф режасига уланиб, йирик Янги йил акциясида иштирок этиш имкониятига эга бўлишни таклиф этади. Тариф режасига мувофиқ келгуси сўзлашувларга 3 ёки 5 АҚШ доллари тўлаган ҳолда «Билайн» тармоғига уланиш мумкин.

Компанияга 1 декабргача уланган абонентлар ҳам акцияда иштирок этишга ҳақлидирлар, бунинг учун кўрсатилган муддат ичида «Билайн» уяли хизматидан фойдаланиш суммаси 10 доллардан ошиқроқ бўлиши лозим.

Бир неча этапдан иборат ютуқлар ўйини Янги йил кечасида оммабоп «Ёшлар» телеканали орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top