Infocom.uz

«Билайн»дан янги SMS-имкониятлар

Тез орада Ўзбекистондаги «Билайн» абонентлари бутун дунёдаги операторларнинг абонентлари билан тўлиқ равишда халқаро SMS-хабар алмашиш имконига эга бўлади. Айни пайтда бундай алмашув имконияти Хитой билан йўлга қўйилган.

«Биз абонентларимизга бутун дунё бўйлаб SMS-хабар юбориш қулай бўлиши учун хилма-хил ресурслардан фойдаланишни давом эттирмоқдамиз. Талабларга тўла жавоб бериш мақсадида компаниямиз ўз абонентларига sms-hubbing хизматини, яъни тўғридан-тўғри роуминг келишув мавжуд бўлмаган тақдирда sms-хабар алмашишнинг янги усулини таклиф этади»,- деди «Unitel» МЧЖ Техника ишлари Директори Михаил Богоявленский.

SMS алмашинув билан боғлиқ мазкур хизмат бир вақтнинг ўзида дунёдаги 700дан ортиқ мобил алоқа опреаторлари тармоғига боғланиш имконини беради. Бу амалдаги технологиядан қатъий назар (CDMA, GSM, iDEN, TDMA, DAMPS, AMPS) МДҲ ва бошқа мамлакатлардаги мобил алоқа операторлари ўртасида ишончли sms-хабар алмашиш демакдир.

Операторларнинг ушбу гуруҳидаги абонентлар учун юбориладиган ҳар бир SMS-хабар нархи олдиндан тўлов амал қиладиган (pre-paid) абонентлар учун ҚҚC билан 0,20$, тўловни кейин амалга оширадиган (post-paid) абонентлар учун эса ҚҚСсиз 0,20$ни ташкил қилади.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top