Infocom.uz

«Билайн»нинг роуминг ҳамкорлари бутун дунёда мавжуд

Бу сафар Ўзбекистондаги «Билайн»нинг роуминг ҳамкорлари қаторига Celtel (Нигерия), SiftBank Mobile Corp. (Япония), HT Eronet (Босния ва Герцеговина) ҳамда Sentel (Сенегал) қўшилди.

«Абонентларимиз уяли алоқа хизматидан деярли бутун дунёда фойдаланишлари мумкинлиги бизни хурсанд қилади, шу боис биз роуминг кўламини домий равишда кенгайтириб боришга интилмоқдамиз»,- дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистондаги «Билайн» хизматидан фойдаланувчилар учун роуминг хизмати 113 мамлакатдаги 238 оператор тармоғида мавжуд.

Агар саёҳат асносида «Билайн» абонентларига ёрдам ёки мутахассис маслаҳати керак бўлса, +998 (90) 185-00-55 телефони орқали Мижозларни қўллаб-қувватлаш Маркази билан боғланиш мумкин.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top