Infocom.uz

«Билайн»нинг Ўзбекистондаги фаолиятига 2 йил тўлди

pic

Компаниянинг ривожланиши тўғрисида «Unitel» МЧЖ Бош Директори Игорь Пилюгин шундай деди: «Билайн» савдо маркаси Ўзбекистонда ишга тушганидан буён биз мамлакатнинг барча шаҳар ва туманларидаги алоқа мавжуд ҳудудларни 5 мартага кенгайтирдик. Абонентларимизни сифатли алоқа билан таъминлашни асосий устувор вазифамиз деб биламиз. 2008 йилда тармоқдаги қўнғироқ қилиш сифати икки бараварга яхшиланди. Бундан ташқари, биз компания офисларида ҳамда абонентларнинг исталган саволларига оператив жавоб қайтарадиган мижозларни қўллаб-қувватлаш Марказида замонавий андозаларни ҳаётга тадбиқ этдик ва хизмат кўрсатиш сифатини оширдик. Ҳозирда ушбу марказда 300 дан ортиқ оператор кечаю кундуз меҳнат қилмоқда. Компаниямиз вилоятлардаги ривожланишга ҳам катта эътибор қаратади: филиалларимиздаги ходимлар сони ортиб бормоқда, тармоқни ривожлантириш билан бирга ходимларимизнинг ҳам малакасини оширишга муҳим эътибор қаратмоқдамиз».

«Билайн» ўзининг инноваторлик мавқеида турган ҳолда ўз абонентлари учун янги тариф режалари ва хизматларни таклиф қилишда давом этяпти. У биринчи бўлиб миллий валютадаги «Биринчи сўмли» тариф режасини амалга киритди. Қўшимча хизматлардан (SMS, WAP, GPRS) фаол фойдаланувчилар учун «Билайн» «Суҳбат устаси» тариф режасини ишлаб чиқди. «Яна дақиқа» тариф режаси эса сўнгги янгилик сифатида кўп мулоқот қилувчилар учун махсус ишга туширилди. Шу йилнинг август ойида биз учинчи авлод (3G) тармоғини синовдан ўтказа бошладик. 3G тармоқ асосидаги тариф режалари ва хизматлар жорий йил охиригача тижорат мақсадида ишга туширилади».

Компанияда 1100 дан зиёд ходим фаолият олиб бормоқда. 2007 йилда «Unitel» МЧЖ бошқарув ва сифат тизими бўйича аудитдан муваффақиятли ўтиб, ISO 9001:2000 мувофиқлик сертификатларини қўлга киритди. 2008 йилда сертификация ҳудуди кенгайиб, бутун Республикани қамраб олди.

«Билайн» мамлакатнинг ижтимоий соҳадаги ривожланишига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Уяли алоқадан фойдаланувчилар ўртасидаги мулоқот маданиятини ошириш мақсадида Компания «Мобил этикет» номли таълимий лойиҳа ташаббуси билан чиқди. Шунингдек, ушбу лойиҳа доирасида ёшлар учун «Мобил хушмуолалилик дарслари» дастури жорий қилинди. Икки йиллик байрам арафасида «Янги технологиялар – болаларга» лойиҳаси бўйича эса Компания чекка туманлардаги 5 та мактабни симсиз Интернет тармоғига улади.

Иккинчи ярим йилликда «Unitel» ва «Бузтон» компанияларининг интеграциялашувини таъминлаш, мижозлар учун кўчмас ва мобил алоқа, шунингдек, dial-up/ADSL ва EDGE/3G доирасида Интернетга уланиш бўйича биргаликда турли маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқиш вазифаси турибди.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top