Infocom.uz

Булутли технологиялар ёрдамида давлат ҳизматларини рақамлаштириш

Image by macrovector on Freepik

Бугунги кун талабидан келиб чиқиб, дунёдаги барча мамлакатлар фуқароларига давлат ҳизматларини қулайлаштириш мақсадида кўплаб соҳаларда рақамлаштиришни амалга оширмоқдалар.

Давлат хизматлари ёки бошқа соҳаларда рақамлаштириш ишлари амалга оширилганда ўз навбатида қулайликлар ортидан уларни такомиллаштириш талаблари ҳам келиб чиқмоқда.

Соҳаларни рақамлаштирганда дастурий махсулот ва маълумотлар базасини узлуксиз ишлашини таъминлаш  долзарб бўлиб, бунда энг мақбул танлов булутли (Cloud) технологияси бўлмоқда.

Америка технологик тадқиқот ва консалтинг компанияси Гартнер (Gartner) томонидан ўтказилган сўнгги тадқиқотларга кўра, АҚШ компанияларининг 83 фоизи булутли технологиядан маълум даражада фойдаланади. Бу рақам 2023 йил оҳирига келиб 91 фоизгача ўсиши кутилмоқда.

АҚШ ҳисоб палатасининг (Government Accountability Office, GAO) ҳисоботига кўра, АҚШ давлат идораларининг 50 фоизи булутли хизматлардан фаол фойдаланмоқда. Бу рақам 2025 йилга бориб 75 фоизгача ўсиши кутилмоқда. Ҳисоботда такидланишича, хизматларни булутли миграцияси орқали харажатларни тежашга эришилганлиги билдирилган. Федерал идоралар булутли технологиядан фойдаланган ҳолда сезиларли маблағ тежашига эришишган. Ҳисоботда айтилишича, агентликлар 2020-молия йилида ўртача 2,8 миллиард доллар тежашга эришган бўлса бу кўрсаткич 2025-молия йилига келиб 5,6 миллиард долларгача ошиши кутилмоқда.

АҚШ экспертлари такидлашишича, булутли технология федерал агентликлар учун қимматли восита бўлганини ва уларга пулни тежаш, тезликни ошириш ҳамда хавфсизликни яхшилашга ёрдам берганини такидлашди.

Сўнги 3 йилда федерал агентликларнинг булутли технологиясидан фойдаланган ҳолда маблағларни қандай тежаганига оид баъзи аниқ мисоллар:

АҚШ фахрийлар ишлари департаменти (The U.S. Department of Veterans Affairs) электрон почта тизимини булутли технологияларга ўтказиш орқали 1,2 миллиард доллар тежаб қолди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги (The U.S. Department of Defense) маълумотлар маркази фаолиятини булутга ўтказиш орқали 1 миллиард доллар тежашга эришган.

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти (The U.S. Department of Homeland Security) хизматларини булутга ўтказиш орқали 500 миллион доллар тежалганини келтирган.

Булутли технологиялардан фойдаланиш ўсишда давом этар экан, бундан ҳам кўпроқ сезиларли тежамкорликга эришишлар давом этади.

Форбес журналининг келтирилишича АҚШдаги молиявий компанияларнинг 74 фоизи булутли ҳисоблаш технологиясига ўтганини ва бу бизнесдаги муҳим аҳамиятга эга қарор эканлигига ишонишади.

Хизматларни рақамлаштиришни мониторинги билан шуғилланувчи “LogicMonitor” компанияси томонидан ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, 2025 йилга келиб корпоратив иш юкларининг 83 фоизи булутли технологияларга ўтказилинади, бу ўз навбатида булутли технология томонидан тақдим этилган кенгайиш ва мослашувчанликни кўрсатади.

Булутли технологияни фойдаланишдаги энг машҳур инфратузилмалар булар:

“Infrastructure as a Service” (IaaS) – корхоналарга, талаб бўйича маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш ва асосий ҳисоблаш ресурсларига интернет орқали киришни таъминловчи булутли ҳисоблаш хизмати модели;

“Platform as a Service” (PaaS) – булутли ҳисоблаш хизмати модели бўлиб, иловаларни яратиш, синовдан ўтказиш ва жойлаштириш учун ишлаб чиқиш муҳитини таъминлайди;

“Software as a Service” (SaaS) – булутли ҳисоблаш хизмати модели бўлиб, дастурий таъминот иловаларини интернет орқали, талаб бўйича ва одатда обуна асосида етказиб беради. Иловани шахсий компьютерингизга ўрнатиш ва ишга тушириш ўрнига, “SaaS” модели веб-браузер орқали дастурий маҳсулотдан фойдаланиш имконини беради. Бу сизнинг дастурий таъминотни лицензиялаш, техник хизмат кўрсатиш ва янгиланишларга бўлган эҳтиёжни йўқ қилади.

Ҳозирги кунга келиб йирик ахборот технологиялари компаниялари ўз хизматларини булутли технологияларга ўтказиб, ушбу технологиядан мижозларга керакли платформаларни яратишган. Энг йирик булутли технология хизматини таклиф қулувчи компания тизимлари булар:

“Amazon Web Services” (AWS) – дастурий маҳсулотлар учун фойдаланадиган бир хил инфратузилмада ишлайдиган булутли технология хизмати. “AWS” 200 дан ортиқ турли хизматларни таклиф этади, жумладан, ҳисоблаш, сақлаш, маълумотлар базалари, аналитика, тармоқ, мобил, ишлаб чиқувчилар воситалари, бошқарув воситалари, сунъий интеллект учун мос  ва 99,9% иш вақти кафолати билан ишлайдиган жуда ишончли платформа ҳисобланади.

“Microsoft Azure” – юқори даражада кенгайтирилган ва ишончли платформадир. У кичик стартаплардан тортиб йирик лойиҳаларгача бўлган барча ҳажмдаги лойиҳаларни ишга туширишда қўлланилади. “Azure”-дан ҳукуматлар ва таълим муассасалари кўп лойиҳаларда фойдаланади.

“Google Cloud Platform” – Google томонидан тақдим этиладиган булутли ҳисоблаш хизматлари тўплами бўлиб, у “Google” компаниясининг “Google Search”, “Gmail”, “Google Drive” ва YouTube каби маҳсулотлари  хизматларини тақдим этишдаги асосий инфратузилма ҳисобланади. “GCP” турли хил иловалар, жумладан, веб, мобил ва корпоратив иловаларни ишга тушириш учун ишлатилиши мумкин. Бундан ташқари, маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш учун ҳам фойдаланилади.

“Oracle Cloud Platform Cloud Foundry” – булутли технологиясида иловаларни жойлаштириш ва ишга туширишни осонлаштирилган хизмат платформаси. Иловаларни автоматик равишда катталаштириши ёки камайтириши имкониятига эга платформа.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top