Infocom.uz

Camel-роумингнинг янги уфқлари

Энди Camel-роуминг «Mobitel» (Шри-Ланка), Aljawal, Saudi Telecom Company (Саудия Арабистони) ва «Afghan Wireless Communication Company» (Афғонистон – бир томонлама тартибда: «Afghan Wireless Communication Company» абонентлари учун «Unitel» тармоғида) тармоқларида ҳам мавжуд.

«Билайн»нинг Camel-роуминг хизмати абонентларга (жисмоний шахслар) исталган мусбат балансда уяли алоқа телефонидан хорижий мамлакатда фойдаланиш ҳамда харажатларни реал вақт режимида назорат қилиш имконини беради.

Шахсий депозитни тўлдириш учун юқорида санаб ўтилган мамлакатларда юрган «Билайн» абонентлари экспресс-тўлов карталаридан фойдаланишлари, шунингдек, ўз балансларидаги маблағни билиб олишлари мумкин. Халқаро Сamel-роумингни ишга тушириш учун бирор амалиётни бажариш талаб этилмайди, яъни ушбу хизмат автоматик равишда ёқилади ва Ўзбекистондаги «Билайн»нинг барча абонентлари (жисмоний шахслар) учун амал қилади.

Батафсил маълумотни 0611 рақамига қўнғироқ қилиб ёки [url=http://www.beeline.uz]www.beeline.uz[/url] сайтидан олиш мумкин.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top