Infocom.uz

Диққат танлов! “IT-журналистикаси соҳасида миллий мукофот”. Мақола ёз – ноутбукка эга бўл!

Танлов 12 мартдан 16 майгача ўтказилади. Танловда иштирок этиш учун «InfoCOM.UZ» журналига махсус мақола ёзадиган муаллифлар таклиф этилади.

Давлат томонидан қўллаб қувватловчи – Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
Бош ҳомий – SDC FZE компанияси
Ташкилотчи – «InfoCOM.UZ» журнали
Танловнинг расмий сайти – [url=http://www.infocom.uz]www.infocom.uz[/url]
Танловнинг расмий форуми – [url=http://www.uforum.uz]www.uforum.uz[/url]
Ҳамкорлар – танлов ҳисобига аниқ фойда киритувчи барча хоҳловчилар
Ахборот ҳамкори – танлов ўтказилишига ўз ҳиссасини қўшган ҳар қандай (анъанавий ва электрон) ОАВ.

Танловга тақдим этиладиган материалларга талаблар
Танловда “ 2008 йил IT-журналистикаси соҳасида миллий мукофот ” танлови учун махсус ёзилган ва илгари ҳеч қаерда чоп этилмаган мақолалар қабул қилинади. Танловга юбориладиган мақолалар сони чекланмайди. Мақолалар рус ва ўзбек тилида тақдим этилиши мумкин.

Мақолалар мавзуси– ахборот технологиялари. Мақолалар ҳажми кўпи билан – 20 000 белгидан иборат бўлиши керак. Муаллифлар томонидан расм ва суратлар тақдим этилиши алоҳида эътиборга олинади. Мақола илмий-оммабоп шаклда бўлиб, унда кўтарилган мавзу мазмун-моҳияти очиб берилиши шарт.

Мақолалар ахборот технологияларининг Ўзбекистон Республикасида қўлланилиши ёки татбиқ этилиши истиқболлари борасида бўлиши мумкин.

Танловга тақдим этиладиган мақолаларни баҳолаш ва ғолиблар тўғрисида якуний қарор қабул қилиш “InfoCOM.UZ” журнали таҳририяти томонидан амалга оширилади. «InfoCOM.UZ» журнали таҳририяти мақолаларга тақриз, ҳар бир иш учун баҳо ва қабул қилинган қарорлар юзасидан муаллифларга тушунтириш бермайди.

Номинациялар ва танлов мукофотлари:
“2008 йил IT-журналистика соҳасида миллий мукофот”- номинацияси. Ахборот технологиялари тўғрисидаги энг яхши мақола муаллифига берилади.
Мукофотлар:
1 ўрин – танлов бош мукофоти ASUS X50N ноутбуки.
2 ўрин – шахсий компьютер
3 ўрин –150 минг сўм пул мукофоти.

“Ахборот технологиялари тўғрисида ўқувчи ва талабалар томонидан ёзилган 2008 йилнинг энг яхши мақоласи” – номинацияси. Муаллифлари ўқувчи ва талаба ҳамда магистрант бўлган мақолаларга берилади.
Мукофотлар:
1 ўрин – танлов бош мукофоти ASUS X50N ноутбуки.
2 ўрин – шахсий компьютер
3 ўрин – 150 минг сўм пул мукофоти.

www.uforum.uz форумида овоз бериш натижалари бўйича ахборот технологиялари тўғрисида энг яхши мақола қўшимча – номинацияси. Мукофотлар овоз бериш орқали махсус бўлими [url=http://www.uforum.uz]www.uforum.uz[/url] . форумида тақдим этилади. Овоз беришда “open ID” форумчиси мақомига эга бўлганлар иштирок этадилар.
1 ўрин –200 минг сўм пул мукофоти
2 ўрин –100 минг сўм пул мукофоти
3 ўрин –50 минг сўм пул мукофоти

Муаллифлик ҳуқуқига риоя этиш
Танловга тақдим этилаётган мақолалар, [url=http://www.infocom.uz]www.infocom.uz[/url] сайтида берилади босма шаклда «InfoCOM.UZ» журналида таҳририят танловига кўра албатта, муаллифи кўрсатилган ҳолда чоп этилади. Таҳририят томонидан танлов доирасида чоп этилган мақолалар учун муаллифларга қалам ҳақи тўланмайди. Танловга тақдим этиладиган мақола муаллифлари ўз мақолаларини ҳеч бир чекловларсиз, исталган бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳамда ҳеч бир танловга ишора қилмаган ҳолда чоп этишга ҳақлилар.

«InfoCOM.UZ» журнали ходимлари танлов иштирок эта олмайдилар.
Танловга мақолаларни тавсия этиш тартиби
Танлов иштирокчилари танловга ўз мақолаларини электрон кўринишда [email]editor@infocom.uz[/email] манзилига “Танловга” ёзувлари остида юборилиши керак. Аризаларда иштирокчилар қуйидагиларни кўрсатиши шарт:
1. Фамилия, исми, отасининг исми
2. Иш ёки ўқиш жойи
3. Мулоқот маълумотлари: Уй манзили, телефон, e-mail

Аризалар 2008 йил 10 майгача қабул қилинади. Таҳаллусдан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Шахсий маълумотлар (манзил, e-mail, телефонлар) ташкилотчилари томонидан танлов иштирокчилари ахборотлари конфиденциаллигини сақлаб қолиш мақсадида нашр этилмайди.

Ғолибларни мукофотлаш
Ғолибларни мукофотлаш 16 майда ўтказиладиган дастурчилар миллий форуми ҳамда ҳар йили ўтадиган BEST SOFT Uzbekistan 2008 дастурий маҳсулотлар кўргазмаси доирасида махсус тақдирлаш маросимида бўлиб ўтади.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top