Infocom.uz

«Ehson» биринчи «он-лайн» хайрия лойихасининг тақдимоти

pic

Лойиҳанинг асосий вазифаси – мамлакат аҳолиси орасида мазкур лойиҳани оммалаштириш, интернет ва бошқа янги технологияларни қўллаш билан моддий ёрдам/ хайрия кўрсатиш имкониятини жорий этиш, давлат, нодавлат ва тижорат ташкилотларини муҳтожларга ёрдам кўрсатишга кўмаклашишдан иборат.

pic

«Онлайн» хайрия.
«eKarmon» тизими фойдаланувчилари электрон ҳисобларида маълум пул миқдорлари мавжуд, ушбу хисобдан улар хайрия жамгармалари, болалар уйлари, мактаб-интернатлари, қариялар уйлари ва бошқа муассасаларга истаган суммани ўтказадилар. Бу маблағлар танланган муассаса, ташкилотлар электрон ҳисобларига келиб тушади. Маблагларни хохлаган вақтда ташкилот банк ҳисобига ўтказиш мумкин. Айтиш жоизки, «eKarmon» интернет-тўловлар тизими ёрдан кўрсатувчидан ва хайрия қабул қилувчидан хеч қандан комиссиялар ундирмайди.

pic

Биз хайрия жамғармалари ва бошқа ташкилотларга бепул ҳамкорлик қилишни таклиф этамиз. Айни вақтга қадар «eKarmon» тизимига бешта мехрибонлик уйи ва мактаб интернати уланган.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top