Маълумот учун: Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
• АТ «Алока Банк»и 12 филиал, 27 мини-банк, 38 жамгарма кассалари, 15 пулларни халқаро ўтказиш пунктларига, 37 валюта-айирбошлаш пунктига эга;
• «Ипак Йўли» ОА ИТБ 6та филиал, 38 экспресс-марказга эга;
Эслатиб ўтамиз, «eKarmon» интернет-тўловлар тизимида рўйхатдан ўтиш вақтида, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, электрон рақамли имзо (ЭРИ) калити сертификатини олиш мақсадида, мижозлар «Multisoft Solutions» МЧЖ қошидаги ЭРИ калитларни рўйхатга олиш Маркази ([url=http://crk.mss.uz]http://crk.mss.uz[/url]) тизимида рўйхатдан ўтадилар. Мижозлар, мазкур Сертификатга эга бўлиш учун, тизим Агентлари пунктларида паспорт ва тегишли аризани тақдим этган ҳолда идентификациядан ўтишлари керак. Рўйхатдан муваффақиятли ўтгандан сўнг, фойдаланувчилар, худди шу ерда ўзларининг электрон хисобларини (кармонларини) тўлдиришлари мумкин. Бунинг учун узининг eKarmon нининг (электрон кармон) рақамини айтиш, шаҳсий маълумотларни аниқлаш ҳамда тўлдирилувчи суммани кўрсатиш лозим.
«eKarmon Group» Компанияси, ўз мижозларига қулайик яратиш мақсадида, нафақат Тошкент шахрида, балки бутун республика бўйича Агентлари доирасини кенгайтириш ниятида. Айни вақтда компания томонидан тегишли тузилмалар билан музокаралар олиб борилмокда.