Infocom.uz

Электрон ра?амли имзо республика минта?аларида кенг ?ўлланилади

Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида ва Қорақалпоғистон пойтахтида ЭРИ калитлари сертификатларини олиш учун идентификациядан ўтказиш, ҳамда «eKarmon» тизимида электрон Кармонларни тўлдириш бўйича [url=http://www.ekarmon.uz/?pid=1&uid=66]агентлик пунктлари[/url] очилди.

Электрон рақамли имзо (сертификати Multisoft Solutions қошидаги ЭРИ калитларини рўйхатга олиш Маркази томонидан берилади) Ўзбекистон Республикаси «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қоғоз ҳужжатга қўлда ўзи қўйган имзо билан бир хил аҳамиятга эгадир. Шунингдек, ЭРИ электрон ҳужжат асиллигини аниқлаш ва муаллифини таъминлаш имконини беради, маълумот маҳфийлигига ва хавфсизлигига кафолат беради, ҳамда хужжатлар, шартномалар, ҳисоботлар алмашуви жараёнида вақт ва бошқа операцион харажатлар қисқаришига кўмаклашади.

«Multisoft Solutions» қошидаги электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш Маркази фаолият бошлагандан (2008 йил, апрел) шу кунга қадар, мингтадан зиёд ЭРИ калитлари сертификати берилди.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top