Infocom.uz

Энди офисга қўнғирқ қилиш баҳоси атиги $0,01

«Офисга қўнғироқ» хизмати – бу маълум рақамни (1 тадан 5 тагача) «офис» рақами сифатида танлаш ва унга дақиқасига $0,01 нархда қўнғироқ қилиш имкони демакдир.

«Янги «Офисга қўнғироқ» хизмати бизнинг абонентларимизга мобил алоқа учун харажатларни қисқартиришда оптимал восита бўлиб хизмат қилади ва улар бемалол суҳбат қуришади. Хизмат «Билайн» корпоратив абонентларига ўз офислари билан мулоқотга киришишлари учун тўлов нархини қисқартиришга имкон яратади»,- дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин.

2008 йил апрелидан бошлаб хизматни ёқиш учун ойлик абонент тўлови олинади. Абонентлар мувофиқ равишда $0.50, 1.50, 2.50 тўлаган ҳолда 1 та, 3 та ёки 5 та офис рақамини улашлари мумкин. Ушбу хизматни март ойида улаган абонентлардан шу ой учун абонент тўлови олинмайди.

Хизматни ёқиш учун абонент «Офисга қўнғироқ» хизматини улашни сўраб, корпоратив офис рақами ҳисобланиши зарур бўлган рақамни кўрсатган ҳолда ариза тақдим этиши лозим. Ушбу хизмат Эксперт 1, Эксперт 2, Менеджер 1, Менеджер 2, Менеджер 3, Топ Менеджер 1 ва Топ Менеджер 2 тариф режалари учун амал қилади. Барча нархлар ҚҚСсиз кўрастилган.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top