Infocom.uz

Гулистон шаҳрида «Билайн»нинг хусусий савдо ва хизмат кўрсатиш офиси очилди

pic

Гулистондаги офис «Unitel» компаниясининг ўн тўртинчи хусусий савдо ва хизмат кўрсатиш офисидир.

«Яқинда биз Ўзбекистондаги фаолиятимизнинг бир йиллигини байрам қилдик. Гулистондаги янги офис савдо тармоғимизнинг кенгайиб бораётганини кўрсатади, -деди «Unitel» МЧЖ Бош Директори Евгений Рубан. – Янги офис очиш орқали компаниямиз бу шаҳардаги абонентларимиз учун янада яқин бўлишга ҳамда алоқа хизматини энг юқори даражада кўрсатишга интилмоқда. Офис очилиши муносабати билан биз маҳаллий Ҳокимият яқинидаги майдонда байрам тадбири ўтказмоқдамиз».

pic

«Билайн»нинг Гулистондаги фахрий абоненти сифатида «Нуроний» жамғармаси Сирдаё вилояти бўлими раиси Муҳамедов Абдусаттор танланди. У «Эл-юрт ҳурмати», «Мустақиллик 10 йиллиги» каби давлат мукофотлари соҳибидир. Қутлуғ 70 ёшида А. Муҳамедов жамоат ишида фаол қатнашиб, қарияларнинг муаммоларини ечишда жонбозлик кўрсатмоқда. Компания унга замонавий мобил телефон ва алоқа хизматидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этди.

Гулистондаги янги офис очилиши кунида «Unitel» компанияси Гулистон туманидаги 70-мактабга 10 та компьютер совға қилди.

Бундан ташқари, Гулистонда офис очилиши муносабати билан, 23 ноябрдан бошлаб, «Билайн» Сирдарё вилояти абонентлари учун янги «Мобил шов-шув» акцияси амалга киритилганини эълон қилади.

Ушбу акция 2007 йилнинг 23 декабрига қадар давом этади. Акциянинг мазмуни шундан иборатки, 23 ноябрдан 23 декбргача «Билайн»нинг исталган пакетига уланган Сирдарё вилоятидаги абонент 200 та уяли телефон ўйналадиган махсус тадбирда иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Ютуқлар ўйини ҳар ҳaфта ўтказилади. Акцияда иштирок этиш учун абонент Сирдарё вилоятидаги савдо ва хизмат кўрсатиш офиси ёки исталган дилерлик шаҳобчасида уланиши кифоя.

Shuningdek o'qing

RAQAMLI TRANSFORMATSIYA

Velosiped ijarasi raqamli transformatsiya shakli sifatida

Kalit so’zlar: Bekatsiz velosipedlar ulashish tizimi, atrof-muhit tozaligi, GPS texnologiyasi, e-bike, IoT, Mobike, HelloBike, mobil to’lovlar. Velosipedlar ulashish bozori velosiped turiga qarab, an’anaviy va elektron

Jurnalga maqolalarni taqdim etish shartlari

1. Ilmiy maqolalar mavzusi “Raqamli iqtisodiyot” ilmiy-elektron jurnalining “Ruknlar” nomli menyu qismida keltirilgan yo‘nalishlarning birortasiga mos kelishi shart. 2. Maqola elektron va qog‘oz shaklda topshirilib,