Infocom.uz

IMD Бутунжахон Рақамли Рақобатбардошлилик рейтинги.

Бутунжахон рақамли рақобатбардошлилик рейтинги (IMD World Competitiveness Ranking) – дунё мамлакатларининг иқтисодиёт ва рақамли иқтисодиёт бўйича кўрсаткичлари бўйича ҳар йили олиб бориладиган глобал тадқиқот рейтингидир. Рейтинг Европанинг етакчи ташкилотларидан бири Швейцариянинг Лозанна шахридаги Менежментни Ривожлантириш Институти (Institute of Management Development, IMD) методикаси асосида шакллантирилади ва ҳар йили жахон мамлакатларининг рақобатбардошлилиги ҳақидаги докладлар серияси доирасида IMD Бутунжахон Рақобатбардошлилик Йилномаси (IMD World Competitiveness Yearbook)да эълон қилиб борилади.

Институт томонидан мамлакатнинг рақобатбардошлилиги деганда миллий иқтисодиётнинг рақобатбардош бизнес муҳитини яратиш ва қўллаб-қувватлаш қобилияти тушунилади. Институт 1989 йилдан бери бутун дунёда тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳар йили рақобатбардошлилик бўйича аналитик тадқиқот ўтказиб келади. Институт иқтисодий рақобатбардошлилик тўғрисида ҳисоботларни 1996 йилгача Бутунжахон Иқтисодий Форуми (БИФ) нинг таҳлил гурухи билан биргаликда тайёрлаб келган, 1996 йилдан бошлаб бу иккита ташкилот иккита ҳар хил тадқиқот натижаларини чоп этиб келмоқда. БИФ ўзининг Глобал Рақобатбардошлилик Индекси (Global Competitiveness Index)га асосланган глобал рақобатбардошлилик бўйича ўзининг йиллик доклади ва унга мос рейтинг – Глобал Рақобатбардошлилик Ҳисоботи (Global Competitiveness Report) ни эълон қилиб келмоқда.

Бугунги кунда IMD Бутунжахон Рақобатбардошлилик Йилномаси нашри –давлат сиёсатини шакллантириш ва ҳукуматнинг миллий иқтисодиётнинг, шунингдек йирик компаниялардаги стратегик бизнес қарорларининг кейинги стратегиясини аниқлаш учун кўплаб мамлакатлар фойдаланадиган, мамлакатлар ва ҳудудларнинг рақобатбардошлилик муаммолари бўйича тўлиқ даврий тадқиқотлардан биридир.

Ҳап бир мамлакат рейтингда мамлакат иқтисодий ҳаётининг энг муҳим аспектларининг қуйидаги тўртта асосий кўрсаткичлари бўйича 333 та критерийнинг таҳлили асосида баҳоланади:

  • Иқтисодиётнинг ҳолати.
  • Давлат бошқарувининг самарадорлиги.
  • Бизнес муҳитининг ҳолати.
  • Инфратузилманинг ҳолати.

Ушбу омилларнинг ҳар бири тегишли критерийлар асосида батафсил тасвирланувчи бешта кичик омилларга бўлинади. Ушбу 20 та кичик омиллар 333 та критерий бўйича ахборотларни умумлаштиради, шунга қарамай кичик омилларнинг ҳар бири бир хил миқдордаги критерийлар сонига эга бўлиши шарт эмас.

Иқтисодиётнинг ҳолати — 79 та критерий. Қуйидаги йўналишлар бўйича миллий иқтисодиётни макроиқтисодий баҳолаш тадқиқ қилинади: «Ички иқтисодиёт», «Халқаро савдо», «Халқаро инвестициялар», «Бандик» ва «Нархлар».

Давлат бошқарувининг самарадорлиги — 62 та критерий. Қуйидаги йўналишлар тадқиқ қилинади: «Давлат молия тизими», «Бюджет солиқ сиёсати», «Ташкилий тузилма», «Бизнес-қонунчилиги» ва «Ижтимоий тузилма».

Бизнес муҳитининг ҳолати — 78 та критерий. Миллий бизнес муҳит инновациялашганлик, фойда келтирувчанлик ва масъулиятлилик нуқтаи назари билан баҳоланади. Қуйидаги йўналишлар тадқиқ қилинади: «Ишлаб чиқарувчанлик ва самарадорлик», «Меҳнат бозори», «Молия», «Бошқарув амалиёти», «Бизнеснинг самардорлиги».

Инфратузилманинг ҳолати— 114 та критерий. Бу ерда «инфратузилма» тушунчаси шартли равишда қўлланилади, чунки гап нафақат технологик, балки бизнес эҳтиёжларига жавоб берадиган илмий ва инсон ресурсларини баҳолаш ҳақида ҳам кетмоқда. Қуйидаги йўналишлар таҳлил қилинади: «Асосий инфратузилма», «Технологик инфратузилма», «Илмий инфратузилма», «Соғлиқ ва атроф-муҳит», «Таълим».

Кўрсаткичлар бир ҳил аҳамиятга эга. Ҳисоблаш жараёнларида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Бутунжахон Савдо Ташкилоти, Жахон Банки, Халқаро валъюта фонди каби халқаро ташкилотлар, шунингдек дунё бўйича 57 та ҳамкор институтларнинг маълумотларидан фойдаланилади. 

Ушбу тадқиқот қамраб олган мамлакатлардаги бизнес муҳит аналитикларнинг фикрлари, йирик корпорациялар раҳбарларининг ва бошқарув соҳасидаги мутахассисларнинг сўровномалари натижалари асосида баҳоланади.

Рейтингни шакллантиришнинг якуни тескари нисбат асосида: учдан икки қисми – статистик маълумотлар асосида ва учдан бир қисми – экспертларнинг баҳолари асосида амалга оширилади.

Индексни шакллантириш методологиясининг батафсил тавсифи ва унинг учун маълумотлар манбаалари Институтнинг навбатдаги қиёсий тадқиқоти натижалари бўйича ҳар йиллик докладида келтирилади. Иқтисодий ҳисобот тадқиқот қамраб олган ҳар бир мамлакатнинг батафсил тавсифи ва миллий иқтисодиётининг батафсил кўрсаткичлари, рейтингдаги умумий позицияси бўйича ва янада аҳамиятлиси, таҳлиллар натижасида аниқланган, рейтингни ҳисоблашда фойдаланиладиган рақобат муҳитининг афзалликлари ва камчиликларини ўз ичига олади.

Рейтингнинг 2022-йилги натижалари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: World Competitiveness Rankings – IMD

Читайте также:

RAQAMLI IQTISODIYOT

Elektron tijorat: Xitoy tajribasi

Nima uchun Xitoyning elektron tijorat bozori shu qadar tez o’sdi? Xitoyda elektron tijorat muvaffaqiyati har doim ham ko’rinmas edi. 2010 yilgacha elektron tijorat faoliyati dunyoning

Без рубрики

ШҲТ ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида фан ва технологияни ривожлантириш ва АКТ бўйича ҳамкорлик.

Ўзбекистон учун Шанхай ҳамкорлик ташкилоти маконида самарали ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Унинг доирасида қатор ташаббуслар амалга оширилмоқда, фан-техника соҳасида ҳам ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. 2022