Infocom.uz

«КВАРЦ» «Билайн»га уланди

Мобил алоқа операторини танлаш алоқа хизмати сифати, қамров ҳудуди ва ягона корпоратив алоқани яратиш ва бошқариш учун қўшимча имкониятларни солиштириш асосида амалга оширилди. «Билайн» ҳамкорлик учун оптимал шартларни таклиф этди.

Фаолият хусусиятидан келиб чиққан ҳолда «КВАРЦ» Ҳиссадорлик Жамияти «Билайн»нинг миллий тариф бўйича таклифини танлади, бу тариф шартлари компания таркибига кирувчи барча ташкилотлар учун ҳам тааллуқли бўлади. Бундан ташқари, ёқилган қўшимча хизматлар ходимларга бир-бирлари билан уй тармоғида имтиёзли тарифларда мулоқот қилиш имконини беради. «Билайн» қатор қўшимча хизматларни, жумладан, GPRS пакет, «Менинг мусиқам», «Мобил бюджет», «Офисга қўнғироқ» хизматларини таклиф этди. Улар орқали «КВАРЦ» ходимларининг яқинлари ва қадрдонлари ҳам имтиёзли шартлар асосида мулоқот қилишлари мумкин.

«Биз бундай йирик компанияга мобил алоқа бўйича хизмат кўрсатишдан мамнунмиз, – дейди «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари директори Андрей Солоухин. – Биз «Кварц» Ҳиссадорлик Жамиятини нафақат алоқа билан таъминлашни, балки бу стратегик ҳамкоримизнинг исталган сўровларига оператив равишда жавоб беришни ҳам асосий вазифамиз деб биламиз. Ходимларнинг фаоллигини ошириш ва бошқарув самарадорлигига қаратилган биргаликдаги қарорларни қабул қилиш узоқ муддатли ҳамкорлигимизнинг гаровидир».

«КВАРЦ» Ҳиссадорлик Жамияти Марказий Осиёдаги етакчи корхоналардан бири бўлиб, 1975 йилда Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасида консерва заводларини ойна буюмлар билан таъминлаш мақсадида тузилган. Корхонанинг асосий фаолияти шиша банкалар, бутилкалар ҳамда текис, рангли ва қорайтирилган ойналарни ишлаб чиқаришдан иборат. Завод кунига 500 минг дона хилма-хил шиша буюмлар ва 12 минг квадрат метр ясси ойналар ишлаб чиқариш қувватига эга. ([url=http://www.qvartz.uz]www.qvartz.uz[/url])

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top