Infocom.uz

Миллий валютадаги биринчи тариф – «Биринчи Сўмли»

Бугунги кунда «Биринчи Сўмли» – бу республикадаги барча мобил алоқа операторлари орасида миллий валютадаги биринчи ва ягона тариф режасидир.

«Биз абонентларимиз учун мулоқот қилиш ва хизматларимиздан фойдаланиш қулай бўлишини таъминлаш мақсадида янги тариф режалари ва хизматлар ишлаб чиқишда давом этомқдамиз, эндиликда алоқа учун харажатлар жуда тушунарли бўлади,- деди «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари директори Андрей Солоухин. – Янги «Биринчи сўмли» тарифи ўз харажатларини сўмда ҳисоблашни одатланган абонентлар учун мўлжалланган. Унда Ўзбекистон бўйича барча қўнғироқларнинг баҳоси сониясига 1 сўмни ташкил этади ва ҳеч қандай абонент тўлови мавжуд эмас».

Ушбу тариф режасида тармоқ ичидаги роуминг йўқ, яъни Ўзбекистоннинг исталган ҳудудида турган абонент мамлакат бўйлаб қўнғироқларни сониясига 1 сўм тўлаб амалга ошириши мумкин.

«Биринчи Сўмли» тарифи абонентлари ўз маблағларини ноль балансгача ишлатишлари, бунда тармоқ ичидаги қўнғироқлар ва SMS қабул қилишлари мумкин. Келгусида мазкур тарифдан фойдаланувчилар Ўзбекистондаги «Билайн» тақдим этадиган барча хизматлардан фойдалана олади ва улар ҳам миллий валютада нархланади.

Роуминг хизмати, контент провайдерлар, шунингдек, олтин рақамлар қиймати нархномага асосан АҚШ долларида кўрсатилади, уларнинг қиймати «Биринчи Сўмли» тарифи абонентларида Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг хизмат кўрсатилган кундаги курси бўйича сўмда ҳисобланади.

Мазкур тарифга келгуси сўзлашувлар учун 4000 сўм тўлаган ҳолда яқин атрофдаги «Билайн» офисларида ёки компания расмий дилерларида уланиш мумкин.

Тариф режасини «Биринчи Сўмли» тарифига ўтказиш учун *110*518#ни териш лозим.

Батафсил маълумот [url=http://www.beeline.uz]www.beeline.uz[/url] сайтида ҳам мавжуд.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top