Infocom.uz

«Мисс Билайн» Малайзияга отланмоқда!

Акция шартига мувофиқ, «Билайн»нинг олдиндан тўлов тизими амал қиладиган абонентлари орасидаги лобар хотин-қизлар MMS-хабар ёрдамида ўз суратларини танловда иштирок этиш учун юборишлари лозим эди. Ғолиблар SMS-сўров ёрдамида аниқланди.

Асосий мукофот – Малайзияга икки кишилик йўлланмани Мамадалиева Сабина қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи, шунингдек, тўртинчи ва бешинчи ўринни эгаллаган иштирокчиларга ҳам Компания компьютер ва рақамли фотоаппаратлар таъсис этди. Олтинчидан юзинчигача бўлган ўринни олган қизлар «Билайн»нинг махсус совғалари билан тақдирланадилар. Бундан ташқари, SMS-сўровда иштирок этган энг фаол учта қатнашчи ҳам рақамли фотоаппарат соҳибига айланади.

«Аксарият қизлар гўзаллик танловларида иштирок этишни орзу қилади ва биз ўз мижозларимиз учун ана шундай имкониятни тақдим этдик. Танловда иштирок этганларнинг барчалари ундан катта завқ олишди деб ўйлайман. Иштирокчиларни, хусусан, танловимиз ғолибларини чин дилдан муборакбод этамиз!» – деди «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари директори Андрей Солоухин.

Мукофотлар топшириш маросими 2008 йил 24 сентябрь соат 11.00 да «Билайн»нинг «ЎзЭкспоМарказ»даги майдончасида бўлиб ўтади.

Shuningdek o'qing

RAQAMLI TRANSFORMATSIYA

Velosiped ijarasi raqamli transformatsiya shakli sifatida

Kalit so’zlar: Bekatsiz velosipedlar ulashish tizimi, atrof-muhit tozaligi, GPS texnologiyasi, e-bike, IoT, Mobike, HelloBike, mobil to’lovlar. Velosipedlar ulashish bozori velosiped turiga qarab, an’anaviy va elektron

Jurnalga maqolalarni taqdim etish shartlari

1. Ilmiy maqolalar mavzusi “Raqamli iqtisodiyot” ilmiy-elektron jurnalining “Ruknlar” nomli menyu qismida keltirilgan yo‘nalishlarning birortasiga mos kelishi shart. 2. Maqola elektron va qog‘oz shaklda topshirilib,