Infocom.uz

Олтин рақамлар «Gold-50» ва «Gold-100» билан

Мазкур тариф режаларига «Unitel» МЧЖнинг Ўзбекистондаги барча ҳудудий филиалларида жойлашган дилерлик тармоқларида уланиш мумкин. Акция 2008 йилнинг 31 мартигача бўлиб ўтади.

«Энди бизнинг абонентларимиз март ойи давомида ўрнатилган андозадаги $50 ва $100 номиналли чиройли (олтин) рақамларни 90 фоиз чегирма билан компаниянинг дилерлик пунктларидан сотиб олишлари мумкин»,-дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин. – Чиройли (олтин) рақам – бу унинг эгасининг муваффақияти кўрсаткичидир. У оғзаки айтилганда осон эсда қолади, чиройли кўринишга эга ҳамда нозик ҳиссиётли кишиларни ҳам бефарқ қолдирмайдиган ажойиб совғадир».

Чиройли (олтин) рақамлар – бу охирида такрорланадиган ху-ху, хх-уу ва –ххх рақамлар йиғиндиси бўлган рақамлардир.

Чегирмали чиройли (олтин) рақамни ёқиш учун абонент дилердан «Gold-50» ёки «Gold-100» тариф режали СИМ-комплектни сотиб олади ва мувофиқ равишда $8 ёки $13 тўлайди. Ушбу тариф режаларида *102# (баланс тўғрисида маълумот), *115# (СИМ-картани ишга тушириш), *104# (экспресс-тўлов картасини ишга тушириш) USDD кодлардан ташқари овозли ва овозли бўлмаган фаолиятлар кўзда тутилмаган.

Шу боис, «Gold-50» ёки «Gold-100» комплектини сотиб олиб, абонент *115# кодини териши лозим, шунда у «Sizning SIM-kartangiz ishga tushirildi. “Shahar” tarifiga o’tish uchun *110*504#ni tering» деган жавоб олади. Шундан сўнг, абонент тариф режасини бошқа бирор тарифга ўзгартириши мумкин (дастлабки тариф сифатида «Шаҳар» режаси таклиф этилади).

Бу ҳақдаги батафсил маълумотни [url=http://www.beeline.uz]www.beeline.uz[/url] сайтидан олиш мумкин.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top