Infocom.uz

Qo’qon shahrida «Beeline»ning hususiy savdo va hizmat ko’rsatish ofisi ochildi

«Ўз тараққиёт уфқларини кенгайтирар экан, бугунги ажойиб кунда компаниямиз навбатдаги хусусий савдо ва хизмат кўрсатиш офисини очмоқда. Қўқон офиси Фарғона водийсидаги тўртинчи офисдир. Қўқон водийдаги аҳолиси зич ҳудудлардан бири бўлгани сабабли, компаниямиз ўз фаолиятини кенгайтиришни ва бу билан абоенентларни янги хилма-хил хизматлар билан жалб қилишни кўзлади» – деди ҳудудий тараққиёт бўйича Бош директор ўринбосари Андрей Смелков.

Термиздаги фахрий абонент сифатида Абдураҳманов Муйдин Қўлдошевич танланди. Ҳозирги пайтда Муйдин ака нафақада ва «Ат-Термизий» номидаги 42-маҳалла қўмитасини бошқариб келмоқда. Ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида у 10-автожамламада фаолият олиб борди. Эл-юрт олдидаги буюк хизматлари учун М. Абдураҳманов «Ҳурмат белгиси» ордени ва «Меҳнат фахрийси» медали билан тақдирланган.

«Unitel» компанияси унга замонавий телефон ва уяли алоқадан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этди.

Қўқон шаҳридаги офис очилиши кунида «Unitel» компанияси Қўқондаги 5, 6, 11 ва 21-мактабларга бир нечта замонавий компьютер совға қилди.

Қўқон шаҳри Фарғона водийсининг ғарбидаги қадимий шаҳарлардан биридир. У Фарғонадан 100 км узоқликда, денгиз сатҳидан 405 метр баландликда жойлашган. Ҳудуди – 65 кв.км, аҳолисининг сони 180 000 кишидан ортиқ.

* * *

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи таркибига Россия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон ва Ўзбекистондаги, шунингдек, яқинда сотиб олинган Грузия ва Арманистондаги уяли алоқа соҳасида хизмат кўрсатувчи операторлар киради. «Вымпелком» компаниялари гуруҳининг уяли алоқа хизматини кўрсатиш бўйича рухсатномалари 240 миллионга яқин аҳоли яшайдиган ҳудудни қамраб олади. Бунга Россиянинг 78 вилояти (Россия аҳолисининг 94%ини ташкил этадиган 136.5 миллион киши), шунингдек, Қозоғистон, Украина, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия ва Арманистоннинг барча ҳудуди киради. «Вымпелком» ОҲЖ Россиянинг Нью-Йорк фонд биржасига киритилган биринчи компаниясидир. Компания акциялари ушбу биржада VIP рамзи остида квоталанади.

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи ўз операцияларини номи остида амалга оширадиган «Билайн» савдо маркаси Interbrand Zintzmeyer&Lux AG ҳамда Business Week-Россия журнали ҳамкорликда тузган Россиянинг энг кучли ва энг қимматбаҳо брендлари рўйхатининг бошида турди. Interbrand Group Американинг Business Week журнали билан беш йилдан буён энг юқори даражада квоталанадиган дунё маркалари рейтингини тузиб келмоқда. Тадқиқот услуби барча илғор аудиторлик компаниялари томонидан тасдиқланган. «Билайн» 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқроқ суммага баҳоланган.

Қўшимча маълумот учун мурожаат:
Фарҳод Алимов
Тел. 373-04-05, email: [email]falimov@beeline.uz[/email]

Shuningdek o'qing

RAQAMLI TRANSFORMATSIYA

Velosiped ijarasi raqamli transformatsiya shakli sifatida

Kalit so’zlar: Bekatsiz velosipedlar ulashish tizimi, atrof-muhit tozaligi, GPS texnologiyasi, e-bike, IoT, Mobike, HelloBike, mobil to’lovlar. Velosipedlar ulashish bozori velosiped turiga qarab, an’anaviy va elektron

Jurnalga maqolalarni taqdim etish shartlari

1. Ilmiy maqolalar mavzusi “Raqamli iqtisodiyot” ilmiy-elektron jurnalining “Ruknlar” nomli menyu qismida keltirilgan yo‘nalishlarning birortasiga mos kelishi shart. 2. Maqola elektron va qog‘oz shaklda topshirilib,