Infocom.uz

Роуминг ҳамкорларимиз бутун дунёда

Ўзбекистондаги «Билайн» роуминг ҳамкорлари қаторига «PT Mobile-8 Telecom» (Индонезия), «Etisalat» (Афғонистон), «Vodafone Iceland» (Исландия), «Digicel Jamaica Limited» (Ямайка), Telekom Malaysia International (Cambodia) Co. Ltd (Камбоджа) ва «Dialog Telekom» (Шри-Ланка) қўшилди. Шунингдек, «China Mobile» (Хитой), «Telkomsel» (Индонезия), «Emirates Integrated Telecommunications Company» (БАА), «Hi3G» (Швеция) ва «Hi3G» (Дания) операторлари тармоғида GPRS роуминг хизмати ишлай бошлади.

«Биз абонентларимиз чет элга борганда муаммога йўлиқмасликлари учун хорижлик ҳамкорларимиз билан ишлашни давом эттирмоқдамиз,- деди «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин. – Айни пайтда бошқа мамлакатларнинг операторлари билан синов ишлари олиб борилмоқда ва тез орада уларнинг уяли алоқа тармоғида ҳам роуминг хизматидан фойдаланиш имкони туғилади».

Бугунги кунда Ўзбекистондаги «Билайн» хизматидан фойдаланувчилар учун халқаро роуминг 114 мамлакатдаги 245 опреатор тармоғида мавжуд.

Сафар давомида «Билайн» абонентларига ёрдам ёки маслаҳат зарур бўлса, +998(90) 185-00-55 телефон рақами орқали Мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази билан боғланиш мумкин.

Роуминг ҳамкорлар тўғрисида батафсил маълумот [url=http://www.beeline.uz]www.beeline.uz[/url] сайтида мавжуд.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top