Infocom.uz

«UZ домени ҳақида энг яхши мақола» танлови

Танловнинг мақсади «UZ» домени тўғрисида, унинг мақсад ва вазифалари ҳақида кенг оммага маълумот бериш, «UZ» доменини миллий фойдаланувчилар орасида оммалаштириш.

Танлов 1 августдан бошланиб 20 сентябргача давом этади.
Танловда ҳоҳллаган одам иштирок этиши мумкин. Танлов ўтказиладиган муддат ичида асосий мавзуи «UZ» миллий доменига бағишланган мақолалар қабул қилинади. Мақола давлат тилида, тушунарли ва оддий бўлиши, унинг ҳажми 20 000 белгидан ошмаслиги ва кирилл ёки лотин графикасида ёзилган бўлиши керак.

Ғолибларни аниқлаш учун ҳар бир мақола uForum майдончасида маҳсус яратилган (ушбу) мавзуда жойлаштирилади. Мақолани баҳолаш uForum қатнашчилари томонидан овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Танлов ғолиблари тўғрисида маълумот форумда эълон қилинади. Мақоланинг у ёки бу манбадан кўчирилганлиги маълум бўлса,
мақола танловдан муаллифни ҳабардор қилмасдан чиқарилиб ташланади. Мақолани
чиқариб ташлаш учун барча асослар форумда
келтирилади.

1 ўринни эгаллаган ғолибга DVD-плеер, 2 ва 3 ўринни эгаллаганлар Марказнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар. Ғолибларни тақдирлаш маросими ICT-Expo 2008 кўргазмаси кунлари [url=http://www.uzinfocom.uz/]UZINFOCOM Маркази[/url] стендида 25 сентябрь куни соат 11:00 да бўлиб ўтади.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top