Infocom.uz

Ўзбекистон савдо- саноат палатаси ва «UCell»: Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб қувватлаш йулида

Ушбу битим доирасида UCell компанияси ишбилармонлар учун янги ва ўзига ҳос “Тадбиркор” корпоратив тариф режасини таклиф қилмоқда.

pic

Шу билан бирга, тадбиркорликни ривожлантиришда коммуникация технологияларининг янги имконятларини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва UCell компанияси “UCellнинг тадбиркорликни ривожлантириш учун янги ташаббуслари” номли презентация хамда пресс-конференция утказилади.

pic

“Тадбиркор” кичик ва ўрта бизнес тадбиркорларига арзон, лекин шу билан бирга сифатли уяли алоқа хизматини бериш учун маҳсус ишлаб чиқилган тарифдир. Унда маълум бир корпоратив гуруҳ ичидаги барча чиқиш қўнғироқлари бепулдир. Бундан ташқари барча кириш қўнғироқлари хам текин. Қолган қўнғироқлар фақат $0.02 ва ойлик абонент тўлови $4.

Бош битим шартлари асосида ушбу тариф режаси махсус кичик ва урта бизнес учун ишлаб чиқилган эди. Бундан ташқари, UCell палата кўмагида тадбирколар, айниқса вилоятлардаги ишбилармонлар учун махсус хизмат шароитларини яратиб беради.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси UCell компаниясининг хизматларини тадбиркорлар орасида тарғиб қилиш ва янги корпоратив мижозларни жалб қилишда кўмак беради

Ucell савдо белгиси остида хизмат курсатадиган Coscom ХК МЧЖ Ўзбекистон Республикасидаги етакчи уяли алоқа операторидан бири. У ўз хизматларини 12 йил мобайнида амалга ошириб келмоқда. Компаниянинг асосий фаолият доираси GSM 900/1800 стандартидаги замонавий уяли алоқа тизимини ривожлантиришдир.

Ушбу тадбир иштирокчилари янги тариф таклиф қилаетган имконятлари билан таниши ва қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин бўлади.

Тарифлар хақида батафсил маълумот [url=http://www.ucell.uz]www.ucell.uz[/url] сайтида мавжуд.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top