Infocom.uz

Ўзбекистонда дастурий таъминотга доир интеллектуал мулк ҳуқуқи бўйича қўлланма

Ҳозирги вақтда ҳар қандай давлатнинг қонун ҳужжатларида интеллектуал мулк объектларини ҳимоялаш учун мўлжалланган меъёрлар мавжуд. Миллий қонунчилик ҳам бундан истисно эмас ва мазкур йўналишда муваффақиятли ривожланиб бораяпти. Юқоридаги нашрнинг асосий мақсади – дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар ва ундан фойдаланувчиларни дастурий таъминот яратилаётганда ва ундан фойдаланиш давомида энг кўп юзага келадиган асосий ҳуқуқий масалалар билан таништириш.

Китобда таклиф этилган қонунчилик қоидалари ва талаблари ҳамда уларнинг соддалаштирилган шарҳлари, амалий мисоллар ва тавсиялар дастурий таъминот муаллифлари ва ишлаб чиқувчиларигагина эмас, айни пайтда улардан фойдаланувчиларга ҳам ёрдам беради. Хусусан, уларга ўзгалар меҳнатининг маҳсулидан ноқонуний фойдаланиш билан қонуний фойдаланиш орасидаги фарқни тушунтириб, шу тариқа уларни дастурий таъминотдан фойдаланиш чоғида ўзи билмаган ҳолда қоидабузарликларга йўл қўйишдан асрайди. Ўзбекистонда дастурий таъминотга доир интеллектуал мулк ҳуқуқи бўйича қўлланма интеллектуал мулк ва ундан оқилона фойдаланиш қадрини англашда кўмаклашади.

Қўлланмада интеллектуал мулк ҳақида, интеллектуал мулк ва дастурий таъминот тўғрисида, Ўзбекистонда дастурий таъминотга доир ҳуқлар қандай муҳофаза қилиниши борасидаги умумий маълумотлар берилган. Унда, хусусан, “Интеллектуал мулк ва унинг объекти нима?”, “Интеллектуал мулк қандай қадр-қимматга эга?”, “© белгиси нимани билдиради?”, “Ўзбекистонда интеллектуал мулкнинг қандай турлари мавжуд?”, “Нима учун дастурий таъминот интеллектуал мулк объекти ҳисобланади?”, “Шахсий мулкий ҳуқуқлар билан номулкий ҳуқуқлар орасида қандай фарқ бор?”, “Дастурий таъминотга оид ҳуқуқларни муҳофаза қилиш нима учун керак?”, “Дастурий таъминотга оид ҳуқуқлар самарали муҳофаза қилинишини қандай таъминлаш мумкин?” каби саволларга жавоблар бор.

Шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, Қўлланманинг ҳар бир нусхасига қўшиб, иловалар киритилган компакт диск берилади. Унда интеллектуал мулкка доир ҳуқуқларни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар жамланган.

Facebook
Twitter
LinkedIn
Telegram
Email

Shuningdek o'qing:

Scroll to Top